ПАМФЛЕТ

ПАМФЛЕТ (инг. pamphlet — қўлдаги бир варақ) — бирор сиёсий тузум, ижтимоий воқелик, у ёки бу тўда ҳамда гурухлар фаолиятини, хатти-ҳаракатларини фош қилувчи ҳажвий-танқидий публицистик асар. П. бошқа ҳажвий жанрлардан бадиий тўқиманинг озлиги, аниқ ҳужжатларга, тарихий ҳужжатларга асосланиши билан фарқ қилади. Памфлетда жамиятдаги, турли шахслар ха-рактеридаги нуқсонлар аччиқ киноя, ўткир сарказм воситалари билан фош этилади. Памфлетнинг илк намуналари антик даврда яратилган. Памфлетлар кўпинча кичик хажмдаги асарлар (мақола, очерк ва б. тарзда) бўлган. Кейинчалик катта ҳажмдаги бадиий асарлар ҳам Памфлет усулида яратилди (Ж. Свифт «Гулливернинг саёҳатлари» романи, Б. Брехптннг «Мистер Уининг мартабаси» пьесаси ва б.). П. жанр сифатида Реформация даврида шаклланди (М. Лютер, Эразм Роттердамский). 19—20-а. ларда В. Гюго, Э. Золя, Г. Манн, Л. Н. Толстой ва б. П. лари кенг тарқалди. Узбек адабиётида Абдулла Қодирий («Лаҳми кадид», «Са-нампараст тентаклар»), Ғафур Ғулом («Шараф қўлёзмаси»), Абдулла Қаҳҳор («Барон Фон Ринг») П. лари маълум.