ПАМФИЛИЯ

ПАМФИЛИЯ — қадимда Кичик Осиёнинг жан. даги (ҳоз. Туркиянинг жан.) тарихий вилоят. Ахоманийлар давлати (мил. ав. 6-а. дан), Александр (мил. ав. 4-а. нинг 2ярмидан), Птолемейлар, Салавкийлар, Пергам давлатлари таркибига кирган; мил. ав. 133 й. дан улар билан бирга Римга бўйсундирилган. Мил. 43 й. Ликия ва Памфилия Рим провинциясини ташкил этган.