ПАЛУБА

ПАЛУБА (славянча луба — йўнилган тахта) — кемаларнинг сув ўтказмайдиган горизонтал ёғоч ёпмаси. Юқори ва пастки Палуба ларга бўлинади. Юқори Палуба умумий мустаҳкамликни ва кўндаланг биқоликни таъминлайди. Пастки Палуба кемани баландлиги бўйича бир неча қисмга ажратади, унинг мустаҳкамлигини оширади, турли юк ва тўлқинлар зарбини ўзига қабул қилади. Палубада хизмат ва турар жой хоналари, механизм ва жиҳозлар жойлашади. Пўлат кемаларда Палуба пўлат листлардан қилиниб, бўйлама ва кўндаланг боғловчилар билан мустаҳкамланади. Палубанинг кема бортига тегиб турадиган жойлари узунасига қалин пўлат тўшамадан ясалади. Кема корпусида бир ёки бир неча Палуба ва платформа бўлади.