ПАЛЬПАЦИЯ

ПАЛЬПАЦИЯ (лот. palpatio — силаш) , пайпаслаш — врачнинг беморни текшириш усули; бунда юза тўқималар ва чуқур жойлашган аъзоларни мунтазам пайпаслаб, мас, терининг т-раси ва намлиги, баъзи ички аъзоларнинг каттакичиклиги, жойланиши, юзаси кандай эканлиги ва консистен-цияси, томир уриш хусусиятлари, шунингдек, Пальпацияга нисбатан беморнинг ре-акцияси (мас, оғриқ сезиши) аниқланади. Бимануал (икки қўл ёрдами-да), юзаки (қорин бўшлиғидаги аъзолар касаллигида пайпаслаш), чуқур (текширилаётган аъзони қўл билан чуқур босиб пайпаслаш) ва б. хиллари бор. Суяклар, бўғимлар, мускуллар, лимфа тугунлари, ўсмалар, юза жойлашган кон томирлар ҳам пайпаслаб текширилади. Ўпка касалликларини (мас, зотилжам), ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг каттакичиклигини аниқлашда Пальпациядан фойдаланилади. Қориндаги аъзолар: меъда, ичак, жигар, талоқ, буйракни текширишда Пальпация усули муқим аҳамиятга касб этади, чунки бунда шу аъзолар ҳақида аниқ фикрга эга бўлинади.