ПАЛЬМИТИН КИСЛОТА

ПАЛЬМИТИН КИСЛОТА, гексадеканкислота. СН (СН2) |4СООН — бир асосли тўйинган карбон кислота, рангсиз кристаллар. Мол. м. 256,43; су-юкланиш т-раси 62,9°, қайнаш т-раси 105°, сувда эримайди, спирт, бензол, ацетонда 20° да оз, 60°да яхши эрийди. Табиатда кенг тарқалган тўйинган ёғ кислота. Барча табиий ёғларда тригли-церид ҳолида учрайди. Пальма мойида 32—40%, соя мойида 6,5%, мол ёғида 25%, чўчқа ёғида 30% П. к. бўлади. Пальмитин кислота спермацет, асалари муминннг асосий таркибий қисмидир. Пальмитин кислота тирик орга-низмда кофермент А иштирокида биосинтезланади.

Пальмитин кислота ёғдан совунланиш реакцияси асосида олинган кислоталар аралашмасини ректификациялаб ёки қайта крис-таллаш йўли билан олинади. Пальмитин кислота ювувчи воситалар, сурков мойлари ва пласти-фишторлар олишда, тузлари бошка кислота тузлари билан биргаликда эмульгатор сифатида косметик препаратлар ва хўжалик совуни тайерлашда ишлатилади. Баъзи эфирлари бўёқ ва синтетик детергент лар олишда, стеарин кислота билан биргаликда шам тайерлашда қўлланади (яна қ. Ёғлар, Ўсимлик мойлари).