ПАЛЬМЕРСТОН

ПАЛЬМЕРСТОН (Palmerston) Генри Жон Темпл (1784—1865) — виконт, Буюк Британия бош вазири (1855—58 ва 1859 й. дан). Ташки ишлар вазири (1830-34, 1835-41, 1846-51). Ички ислоҳотлар ўтказишга қарши чиққан. Ташқи сиёсатда «Кучлар мувозанати» тарафдори. Пальмерстон ҳукумати 1857—59 й. ларда Ҳиндистондаги Сипоҳийлар қўзғолони ва Хитойдаги Тайпин қўзғолонини бостиришда, Қрим уруши (1853—56) ни келтириб чиқаришда қатнашган.