ПАЛЬМАДОШЛАР

ПАЛЬМАДОШЛАР, пальмалар (Palmae ёки Агесасеае) — бир паллали дарахтсимон ўсимликлар оиласи. Тропик ва қисман субтропикларда ўсадиган 240 тача туркуми, 3400 тача тури маълум. Пальмадошларнинг кўп турлари Осиёда (Индонезия), Африка ва жан. Амери-када, Пальмадошларнинг паст бўйли тури эса Европада тарқалган. Кўпинча шохламай тик ўсади. Танасининг бўйи 60 м ча, диаметри 1 м га етади. Баъзи турлари бутасимон, лианасимон (300 м гача). Барглари патсимон, дарахтсимонларида тана учида туда бўлиб, бутасимонларида эса ер багирлаб осилиб ётади. Баргларининг уз. ҳатто 15 м ча. Пальмадошлар бир ва икки уйли ўсимлик. Айрим турлари ҳар йили, баъзилари фақат бир марта гуллаб мевалайди. Тўпгули йирик, оқ, сарғиш ёки кўкиш, айрим жинсли, баъзан қўш жинсли майда гуллардан иборат. Мевалари — қуруқ ёки этли данак: камроқ резавор-мевасимон, баъзилари майда, бошқалари эса кичик хан-далакдек келади. Пальмадошлар 5—12 ёшида гуллайди, 30—50 йил яшайди.

Пальмадошлар 2 оилачага бўлинади. Кўпгина Пальмадошларнинг меваси ейилади. Хом мевасидан кокос сути олинади. Пусти арчилган меваларидан ёғ ва маргарин олишда фойдаланилади (мойли пальма). Поя толаларидан жуда пишиқ арқон, барг толаларидан сават, шляпалар тўқилади. Поясининг крахмалли ўзагидан саго (саго пальмаси, маврикия пальмаси) олинади. Финикия пальмасиппнт меваси истеъмол қилинади.

П. Кавказнинг Кора денгиз соҳилларида, Ғарбий Грузияда, Қримнинг жан. соқилларида, Туркманистоннинг ғарбий қисмида ва б. ерларда қадимдан манзарали ўсимлик сифатида экилади. Пальмадошлар уруғидан, баъзи турлари пархишлаб кўпайтирилади.