ПАЛЬМА

ПАЛЬМА, Пальма-демальорка — Испаниядаги шаҳар, Мальорка о. (Балеар о. лари)да. Балеар Ороллари вилояти ва Балеарес провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 319,1 минг киши (1998). Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Тўқимачилик, озиқ-овқат, кўн-пойабзал, кемасозлик, ойнашиша саноати корхоналари, ун-т бор. Гилам ишлаб чиқарилади. Шаҳарга 3-а. да асос солинган. 13—15а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. Пальма ва унинг атрофи денгиз иқлим курорти. Туризм марказларидан.