ПАЛЛАДИЙ

ПАЛЛАДИЙ (лот. Palladium) , Pd — Менделеев даврий системасининг VIII гуру-ҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 46, ат. м. 106,42. Табиий Палладий 6 та баркарор изотоп: IO2Pd (1%), l04Pd(ll,4%), 105Pd(22,33%),l06Pd(27,33%), 108Pd(26,46%) ва 110Pd (11,72%) дан ибо-рат. Энг узок, вакт мавжуд бўлувчи сунъий радиактив изотопи IO7Pd (Т]/2=7-106 й.). П. нинг кўпгина изотоплари нисба-тан озроқ миқдорда уран ва плутоний ядроларининг бўлиниши натижасида ҳосил бўлади.

Палладийни 1803 й. инглиз олими Волластон тозаланмаган платинадан ажратиб олган ва уни 1802 й. да кашф қилинган Паллада планетаси номи билан атаган. П. Ер пўстининг масса жиҳатидан 1 10 б% ини ташкил этади. Табиатда туғма ёки бошқа ноёб металлар ва кимёвий бирикмалар б-н қотишмалар ҳолида учрайди.

Палладий платина гурухчасидаги металларнинг энг юмшоғи, энг енгили ва энг болгаланувчанидир. Палладий кумуш каби ялтироқ, ташқи кўриниши платинани эслатади. Суюқланиш т-раси 1554°; қайнашт-раси 2940°, зичлиги 12,02 г/см3. П. платина гуруҳчасидаги бошқа металларга караганда кимёвий жиҳатдан фаол. Зар сувида, нитрат кислотада, концентрланган кайноқ сульфат кислотада эрийди. 700° гача қиздирилганда сирти оксидланади, уй т-расида нам хлор ва бром б-н, киздирилганда қуруқ фтор, хлор ҳамда олтингугурт билан реакцияга киришади. Палладий жуда кўп микдорда водород ютиш хусусиятига эга (1 ҳажм П. 800 ҳажмга яқин водород ютади). Палладий молекуляр водородни ютиб, кимёвий реакциялар жараёнида уни фоал атом ҳолида ажратиб чиқаради. Шу сабабли Палладийдан водород атоми ишлатиладиган кимё саноатларида кенг фойдаланилади.

Палладий бирикмаларда, одатда, 2 ва 4 валентли, баъзи ҳолларда 3 валентли. 2 валентли бирикмалари барқарорроқ. Палладийнинг PdO, Pd2O3, Pd°2 таркибли ок-сидлари маълум. Галогенлар билан палладий (II) – фторид PdF2, палладий (III) – фторид PdF3, палладий (II) – хлорид PdCl2, палладий (II) – йодид Pdl2 ҳосил қилади. Олтингуруртли би-рикмаларидан палладий (II) – сульфид PdS, палладий (IV) – сульфид PdS^ap мавжуд. Палладий тузларининг кўпчилиги сувда яхши эрийди ва эритмаларида кучли гидролизланади.

Палладий сульфидли мис-никель рудаларидан платина билан биргаликда, шунингдек, олтин сочилмалари ва рудаларидан олинади. Олмалиқ ва Навоий кон металлургия корхоналарида Палладийни мис ва қимматбаҳо металлар олиш технологияси қолдиқларидан ажратиб олинади. Палладий ва унинг қотишмалари электротехникада, кимё саноатида гидрогенизация ва дегидрогенизация катали-затори сифатида, олтин, платина, родий билан қотишмалари терморегулятор ва термопаралар тайёрлашда, олтин, кумуш, никель ва б. элементлар билан қотишмаси заргарликда ва стоматологияда ишлатилади.

Ад.: Металлургия благородных металлов, М., 1987.

Омонулла Хўжаев.