ПАЛЛАДИО

ПАЛЛАДИО (Palladio) (ҳақиқий фамилияси ди Пьетро) Андреа (1508.30.11, Падуя (?) – 1580.19.8, Виченца) — итальян меъмори. Сўнгги уй-ғониш даври намояндаси. Қад. ва ренессанс анъаналари асосида шаҳар саройлари (Виченцадаги Кьерикати палаццоси, 1550), шаҳар ташқарисидаги виллалар (Виченца яқинидаги «Ротонда», 1551—67), ибодатхона (Венециядаги Иль-Реденторе, 1592 й. да тугалланган), театрлар (Виченцадаги Олим-пико театри, 1580—85) барпо этиш ус-лубини ишлаб чиққан. Ордер тизимини ижодий қўллаган ҳолда биноларни шақар ёки табиат билан ўзаро боғлашга эришган. Палладио ижоди ва унинг «Меъморлик ҳақидаги тўрт китоб» трактати (1570) палладиочилик ривожига имкон яратди, 17—18-а. лар Европа меъморлиги юксалишига катта таъсир кўрсатди.