ПАЛИТРА

ПАЛИТРА (франц. palette) — 1) рассом ишлаш жараёнида бўёқларни аралаштирадиган мослама (П. да рассом бўёкларни аралаштириб яратаётган асари учун керакли рангни ҳосил қилади); ёғоч, металл, чинни (фаянс)дан юпқа қилиб тўртбурчак ёки овал шаклида тайёрланади;

2) кўчма маънода — рассомнингрангтасвир (ранглар танлаш ва ишлатиш) услуби ҳамда алоҳида рангтасвир асари учун хос бўлган ранглар тўплами.