ПАЛИГОРСКИТ

ПАЛИГОРСКИТ (Уралдаги Палигорск кони номидан) , аттапульгит, тоғ териси, тоғ пўкаги, тоғ ёғочи — мортмориллонит гуруҳига мансуб минерал, магнийнинг сувли силикати. Моноклин ёки ромб сингонияли. Кристаллари структураси чўзиқлентали ёки қатқат. Ранги оқ, баъзан сарғишкулранг. Қаттиқлиги 2—2,5, зичлиги 2100—2300 кг/м3. Арид иқлимли жойларда, денгиз ва шўр сувли ҳавзаларда (кўл ва лагуналар), қисман нураш қобиқларида магнезиал силикатлар (мас, серпентин)дан қосил бўлади. Палигорскитнинг қаттиқ ва зич массаси қоплама ва қатламча шаклида, тарқоқ кристаллари гил минераллари, мергель ва охактошлар орасида учрайди. Палигорскит нефтни қайта тозалаш, қоғоз саноати, тиббиётда, пармалаш ишлари ва қурилишда кенг қўлланади. Украина, Шим. Кавказда, Ўзбекистонда (Фарғона, Сурхондарё вилоятларида ҳамда Қизилқумда) Палигорскит конлари бор.