ПАЛЕРМО ТОШИ

ПАЛЕРМО ТОШИ — Қад. Миср йилномалари ўйиб битилган диорит плита парчаси (43,5×25 см). Қад. фиръавнлар сулоласигача бўлган вақтдан бошлаб (мил. ав. 4-минг йиллик охири) бир қанча асрларни қамраб олган. Матн V сулола даврида (мил. ав. 25-а.) туширилган. 1877 й. дан Палермо (номи шундан) музейида сақланади. Палермо тоши Қад. Миср хронологияси бўйича ўта муҳим манба бўлиб, фиръавнларнинг иқтисодий, қарбий ва линий сиёсати юзасидан қимматли маълумотларни қамраб олган.