ПАЛЕОЦЕН БЎЛИМИ

ПАЛЕОЦЕН БЎЛИМИ (эпохаси) , палеоцен — палеоген системаси (даври)нмт қуйи бўлими. 1874 й. Дезор томонидан юқори бўр даври киритилган. Дания яруси кейинги тадқиқотлар натижасида (Харденбол ва Бергрен, 1978) Палеоцен бўлими бўлимининг энг қуйи қисмига ўтказилади. Палеоцен бўлими кўпгина минтақаларда 2 (юқори ва қуйи) бўлимга ажратилади. Ўзбекистон ҳудудида умумий қабул қилинган яруслар йўқ. Ҳар бир регион учун ўзига хос мажмуа, свита ва қатлар ажратилган. Фарғона ботиғида бухоро қатлами, Сурхондарёда — оқжар ва бухоро қатламлари ажратилган.