ПАЛЕОТРОПИК ОБЛАСТЬ

ПАЛЕОТРОПИК ОБЛАСТЬ, Палеотропик ўсимликлар дунёси — Ер шаридаги асосий ботаник-географик бўлинмалардан бири. Эски Дунё материк қисмининг (Австралиядан ташқари) тропик иқлимли жойлари-ни, шунингдек, Ҳинд ва Тинч океанлардаги о. ни ўз ичига олган. Баъзан Палеотропик областьга Жан.-Ғарбий Африканинг субтропик қисмини ҳамда Янги Зеландия ва унга ёндош оролларни (Янги Зеландия кичик области) киритилади. Палеотропик область шим. дан Голарктика области б-н чегараланган.

Палеотропик область ўсимликка бой. Областнинг айрим қисмлари сув ҳавзалари орқали ажралганлиги, иқлим шароитларининг турли-туманлиги, тарихий тараққиётининг му-раккаблиги натижасида ўсимликлари кучли ихтисослашган. Флора таркибида умумтропик ўсимлик оилаларидан пальмадошлар, тутдошлар, сутламадошлар, тоғбекадошлар (маринадошлар) ва б. кўп учрайди. Бу оилалардан анчагина қисмини махсус палеотропик туркумлар ташкил этади. Космополит ўсимлик оилаларидан буғдойдошлар (бошокдошлар), ҳилолдошлар, бурчоқдошлар кўп. Палеотропик область учун диптерокарплар, пандауслар, не-пентеслар, эндемик оилалар ва б. характерлидир. Палеотропик областьда сернам тропик муссонли ва саванна ўрмонлари, мангра чакалакзорлари, чўл ўсимликлари ва б. кенг таркалган.

Палеотропик областьни кичик областларга бўлишнинг кўпчилик томонидан қабул қилинган ягона принципи йўқ. Баъзилар Палеотропик областьни икки кичик областга — Малезия ва Ҳиндистон-Африка, баъзан 10—15 кичик областга бўладилар. Эндемик ўсимликлар, айниқса, Гавайи, Янги Зеландия, Мадагаскар ороллари каби кичик областларда кўпроқ учрайди (яна қ. Флора областлари).