ПАЛЕОТИП TOF ЖИНСЛАРИ

ПАЛЕОТИП TOF ЖИНСЛАРИ (палео… ва typos — тур, қиёфа) — иккиламчи жараёнлар натижасида кучли ўзгарган вулканик тог жинслари. Кайнотип тоғ жинсларидан фарқ қилади. Палеотип tof жинсларининг ўзгариши таркибидаги вулканик шиша иккиламчи минералларга алмашинуви б-н боғлиқ. Лекин тог жинсларининг ўзгариши уларни ёшига боғлиқ эмаслиги маълум, мас, Исландиядаги учламчи даврга мансуб базальтлар — П. т. ж., аксинча, қад. палеозой даврига мансуб отқинди вулканик жинслар ўзгармасдан қолган (кайнотип жинслар). Палеотип tof жинслари вауларнинг кайнотип турлари алоҳида хоссаларга ва номларга эга, мас, базальтнинг палеотип хили — базальтли порфирит, долеритники — диабаз; риолит ёки дацитнинг палеотип тури кварцли порфир деб юритилади. Бирламчи мине-раллар ҳам ўзгаради: альбитланади ёки серицитланади, тўқ рангли минераллар хлорит ва эпидот билан алмашади. Натижада вулканик тог жинсларининг кўриниши ҳам ўзгаради, ялтироғи кетади, хиралашади; нордон Палеотип tof жинслари пушти рангга, асосли Палеотип tof жинслари эса бинафша рангга эга бўлади.