ПАЛЕОНТОЛОГИЯ

ПАЛЕОНТОЛОГИЯ (палео… ва юн. ontos — жонзот ва… логия) — утмиш геологик даврларда мавжуд бўлган, қазилма қол-диқлари сақланган организмлар, уларнинг ҳаёт фаолияти ва ориктоценозлар (тошқотган организмлар) ҳақидаги фан. П. 2 йирик бўлим — палеозоология ва палеоботаникадан иборат.

Тошқотган организмлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар антик даврдан табиатшунос олимларга маълум. Бироқ бу тошқотганлар қирилиб кетган орга-низмларнинг қолдиқлари эканлиги ҳақида ҳали аниқ тасаввур юзага келмаган эди. Табиатшунослардан даниялик Н. Стено ва инглиз Р. Гук ўлиб кетган қайвонларнинг турлари ҳақида дастлабки фиқоларни айтишган. 18-а. ўрталари Россияда М. В. Ломоносов, Францияда Ж. Бюффон ва Жиро-Сулави, Буюк Британияда Ж. Геттон ва б. ғояларининг ривожланиши билан қад. давр жонли табиатидаги узлуксиз ўзгаришлар ва ўтмишни билишнинг муҳимлиги ҳақидаги қараш тарафдорлари тобора кўпая бошлади. Британиялик У. Смит биринчи бўлиб умуртқасиз тошқотган организмлар асосида қатламларнинг нисбий геологик ёшини аниклади ва шу асосда дастлабки геологик харитани тузди (1794).

Палеонтология фан сифатида тарихий геол. билан узвий боғлиқ ҳолда вужудга келди. Ҳар 2 фан асосчиси Ж. Кювье ҳисобланади; у коллежда «Қазилмалар тарихи» фанидан даре берган ва сут эмизувчиларнинг қазилма суякларини чуқур қиёсий-анатомик ўрганиш натижасида умуртқалилар П. сини яратган (1808). Кейинроқ француз ботаниги А. Броньярнинг «Қазилма ўсимликлар тарихи» нашр этил-гач, палеоботаника вужудга кедди. Ж. Кювье ва А. Броньяр (1811) геол. да тош-қотган организмлар ҳақидаги тасаввурларни ривожлантирдилар; уларнинг ҳар иккиси қазилмалар билан ҳозирги замон организмларини ўзаро боғлаб, ҳалокатлар назариясини ёқлаб чиқдилар. «Палеонтология» терминини 1марта (1822) француз зоологи А. де Бленвиль ишлатган. Дастлабки эволюцион назария асосчиси бўлган Ж. Б. Ламарк умуртқасизлар П. сини яратган. 19-а. нинг 1ярмида Палеонтологияда турларнинг ўзгармаслиги ва уларнинг ҳаётида кетма-кет кескин ўзгаришлар бўлиб туриши ҳақидаги ғоя ҳукмрон бўлган. Шу билан бирга, бу умумий қарашларни швейцариялик Л. Агассис, англияликА. Сежвик ва франциялик А. Д. Орбиньилар ривожлантирдилар. Натижада стратиграфик Палеонтология шаклланди ва 40-й. ларнинг бошида Ернинг умумий стратиграфик шкаласи ишлаб чиқилди.

19-а. нинг 60-й. ларидан Палеонтологияда янги босқич вужудга келиб, у табиатшунослик фанларининг кейинги ривожига катта таъсир кўрсатган эволюцион назариянинг яратилиши (Дарвиннинг «Турларнинг келиб чиқиши» асари, 1859 й.) билан боғлиқ. 19-а. нинг кўпгина палеонтологлари дарвинист бўлмасаларда, эволюционизм ғояларини Палеонтологияда тез ёя бошладилар. В. О. Ковалевский ҳоз. эволюцион Палеонтологиянинг чинакам асосчиси сифатида муҳим ўрин тутади. Унинг умуртқалилар Палеонтологияси ва австриялик геолог Неймайрнинг умуртқасизлар Палеонтология сига оид асарларидан кейинги-на дарвинизм палеонтологик асосга эга бўлди. Умуртқалилар Палеонтологияси эволюциянинг назарий масалаларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Палеонтология биология, цитология, биокимё, биометрия каби фанлар билан узвий боғлиқ бўлиб, қисман уларнинг методларидан фойдаланади. У қиёсий анатомия, хайвонлар ва ўсимликлар морфологияси ва систематикаси билан узвий боғлиқ бўлиб, бу фанлар бир-бирини бойитмоқда. Морфологик функционал анализ ва қазилмаларнинг скелетлари структураси морфогенезини ўрганиш Палеонтологияни физиология, эмбриология, биомеханика билан яқинлаштиради. Қад. организмларни қиёсий-тарихий ўрганиш натижасида Палеонтология экология, биогеоценология, биогеография, гидробиология ва океанология билан тобора кўпроқ боғланмоқда. Ер тўғрисидаги фанлар ичида Палеонтологиянинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Геол. 18—19-а. ларда стратиграфиянинг вужудга келиши б-н Ер ҳақидаги тарихий фанга айланди. Табиий танланиш назарияси, эволюцион жараённинг таназзулсиз кечиши ҳақидаги концепциясига таянган эволюцион таълимот П. нинг стратиграфик геол. да қўлланиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Литологик фациал хариталар тарихий геол. да катта аҳамиятга эга бўлиши б-н бирга, кумир, нефть, газ, боксит, туз, фосфорит ва б. фойдали қазилмаларни қидириб топишда ҳам муҳим воситадир.

А. Д. Архангельский, В. Н. Вебер, А. П. Карпинский ва б. Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда дастлабки палеонтологик тадқиқотлар олиб боришган. Ўзбекистонда Палеонтологиянинг ривожланиши В. А. Вахрамеев, С. X. Миркамолова, О. И. Сергунькова, Е. А. Репман, К. А. Алимов, Я. X. Иминов, Н. Эшназаров, Р. Абдуллаев ва б. номлари билан боғлиқ.

Ад. Л. Давиташвили Л. Ш., История эволюционной палеонтологии от Дарвина до на-шых дней, М. —Л., 1948; Си кстел ь Т. А., Худайбердиев Р., О флорах прошлого Средней Азии, «Палеоботаника Узбекистана», т. 1, Т., 1968.

Холдор Чиниқулов.