ПАЛЕОГЕОГРАФИЯ

ПАЛЕОГЕОГРАФИЯ (палео… ва география) — Ер ва Ер пўстининг ўтган геологик замонлардаги табиий географик ҳолатини ўрганадиган фан, тарихий геологиянинг бир қисми. Палеогеографиянинг асосий вазифаси қад. даврлардаги қуруклик ва денгизларнинг жойлашиши, чуқурлиги, сувнинг шўрлиги, сув ости рельефи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ер ландшафти, иқлими, қуруқлик ва денгизларда содир бўлган физиккимёвий ҳамда табиий-географик жараёнларни тадқиқ қилишдан иборат. Палеогеография тоғ жинслари, улардаги органик қол-диқларнинг таркиби, структураси, текстураси, жойланиши ва б. ни батафсил ўрганишга асосланади. У фациялар ҳақидаги таълимот, литология, стратиграфия, тектоника, палеонтология, палеоэкология, палеоиқлимшунослик, геокимё ва геофизика билан узвий боғлиқ.

Илк палеонтологик маълумотлар ўрта аср Шарқ олимлари, хусусан, Абу Рай-ҳон Беруний асарларида келтирилган. Бирок, Палеогеография яхлит фан сифатида 19-а. нинг ўрталаридан таркиб топа бошлади. Биостратиграфия маълумотлари асосида нисбий геохронологик шкаланинг ишлаб чиқилиши, фациялар ҳақидаги таълимотнинг вужудга келиши, инглиз геологи Ч. Лайель томонидан актуализм методининг асосланиши, турли палео-географик хариталарнинг тузилиши Палеогеографиянинг вужудга келишига асос бўлди.

20-а. нинг 30-й. ларидан палеогеографик реконструкциялар фойдали қазилмаларни қидириб топишнинг зарурий асоси бўлиб қолди. Фациялар ҳақидаги таълимот (У. Твенхофел, Д. В. Наливкин) такомиллашди. Хилма-хил тад-қиқот усуллари яратилиб, бунинг на-тижасида Палеогеографияда бир неча йўналишлар пайдо бўлди; улар Ернинг ўтган замонлардаги табиий-географик шароитларини турли томондан ўрганади. Палеоэкологик йўналиш чўкинди жинслар таркиби ва б. хусусиятлари ҳамда улардаги органик қолдикдарни тадқиқ этади; ўтган геологик даврнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, сув ҳавзалари, уларнинг қўшни денгизлар билан боғлиқлиги, иқлим шароити, шўрлик даражаси ва б. хусусиятларини ўрганади. Палеобиогеографик йўналиш айрим геологик даврлардаги зоогеография ва флора провинциялари ҳамда областларини белгилаб беради. Палеобиогеофафик, литологик-геокимёвий ва б. маълумотлар палеоиқлим реконструкцияларида фойдаланилади. Терриген-минералогик йўналиш муайян таркибли чақиқ чўкиндиларнинг жойдан-жойга кўчиш йўллари, тўпланиш областлари ва келиб чи-қишини аниқлаш имконини беради. Геокимёвий йўналиш қад. сув ҳавзалари шўрлиги ва физиккимёвий хусусиятлари ҳамда уларнинг эволюциясини ўрганади. Шунингдек, аутиген ми-нераллар Cl, F, В, Br, Ca. Mg, Sr каби элементлар концентрациями, гилли ва карбонатли жинсларда темир оксиди [Ғе(Ғе2О3)]нинг миқдорига асосланиб, қад. даврлар атмосферасининг таркибини аниклайди. Динамик П. қадимги сув ҳавзалари, кўл, дарёлар ҳаракатини ўрга-нади, оқимларни, чўкиндилар тўпланган мухит хусусиятларини текширади. 30-й. лардан палеотектоник усул кенг тарқалди. Бу усул фацияларни ажратиш, қад. ётқизиқлар қалинлиги, формациясини аниклашга асосланган. Палеогеографиянинг махсус тармоқларидан бири палеовулканологиядир. У вулканли областларнинг палео-географик реконструкцияси билан шуғулланади. Палеогеоморфология қад. рель-ефларни ўрганади. 1968 й. дан океанлар тубида бурғилаш ўтказила бошлаши океанлар Палеогеография сини тўғридан-тўғри аниклашга имкон берди.

Палеогеография ёрдамида Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисми мезозой эрасининг келло-вей, Оксфорд, альб, турон, сенон асрларида ва эоценда денгиз суви билан қопланганлиги аниқланди. Бу ерлар, ак-синча, юра даврининг бошлари ва ўрталарида, бўр даврининг неоком, сеноман ва турон асрлари 2ярмида қуруқлик бўлган. Тошкент атрофи, Қизилқум чўли, Амударё этаклари, Орол денгизи ўрни ва Устюрт платосида тарқалган турон асри қумтошларидан топилган динозавр скелетлари ва улкан дарахтларнинг тошга айланган та-налари ҳамда қуйи ва ўрта юра даврларида ҳосил бўлган конлар ўша даврлар ботқоқлик, ўрмонлар ва тоғлар билан ўралган лагуна ва кўллар, саёз дарёлар мавжуд бўлганлигидан далолат беради.

Ад.: Марков К. К., Палеогеография, 2 изд., М„ 1960; Рухин Л. Б., Основы общей палеогеографии, Л., 1962; Геология, палеонтология, палеогеография [Сборник трудов], М., 1973; Попов В. И., Литология кайнозойских моласс Средней Азии, т. 1-3, Т., 1954-56; Бабаев А. Г., Акрамходжаев А. М., Палеогеография нефтегазоносных меловых отложений Узбекистана, Т., 1960.