ПАЛЕОГЕН

ПАЛЕОГЕН (палео… ва юн. ge — ер) — Шарқий ярим шарнинг, асосан, тропик ҳудудларини ўз ичига олган қуруқликнинг фауна дунёси. Фаунаси қад. Гондвана ҳайвонлари гуруҳига хос: (Гондвананинг Бразилия-Африка қитъаси); туяқушлар, 2 хил нафас олувчи балиқлар, тошбақалар, тимсохлар, хар-тумлилар, одамсимон маймунлар, йиртқичлар (йўлбарс, арслон, гепард) ва б. 3 та фауна областига бўлинади.

Эфиопия области Африканинг Саҳрои Кабирдан жан., Арабистон я. о. нинг жан. қисми, Африканинг шар-қидаги оролларни ўз ичига олади. Фаунаси хилма-хил ва бой, эндемик ёки ярим эндемик туркумлар (даманлар, най-тишлилар, африка туякушлари) ва оилалар (жирафасимонлар, сув айғирлари, китбошлилар, цесаркалар ва б.)га эга.

Мадагаскар фауна области — Мадагаскар, Сейшел, Амирант, Қамар, Маскарен оролларни ўз ичига олади. Илк неогендан бошлаб мустақил ривожланган; ҳайвонот дунёси Африка фаунаси билан чамбарчас боғлиқ. Айрим қад. ҳайвонларнинг бўлиши бу областнинг Жан. Осиё ва Жан. Америка билан боғлиқлигини кўрсатади. Эндемиклари орасида лемурлар, тенреклар ва б. бор. Гекконлар, сцинклар, хамелеонлар кўп учрайди. Туёкдилар ва африка қушларининг 20 га яқин оиласи учрамайди.

Ҳинд малай области — Жан. Осиё ва Осиё билан Австралия ўртасидаги о. нинг кўп қисмини ўз ичига олади. Тарихий жиҳатдан Эфиопия области билан боғланган (филлар, каркидон, тор бу-рунли ва одамсимон маймунлар, панголинлар ва б. областда кенг таркалган). Нотогея зоогеография дунёсига ўхшашлик белгилари ҳам бор. Турлари ва уруғларининг хилма-хиллигига қарамасдан юқори таксонлар орасида эндемиклари кўп эмас (узунтовонлилар, жун қанотлилар, тупайялар, гиббонлар). Мазкур областда буйвол, бантенг, чўчқаларнинг хонакилаштириш маркази жойлашган.