ПАЛАНГА

ПАЛАНГА (1917 й. гача расмий номи Паланген) — Литвадаги шаҳар. Денгиз соҳилидаги иқлимий-бальнеологик курорт. Болтиқ денгизи бўйида, Клайпеда ш. дан 25 км шим. да, Клайпеда — Шяуляй йўналишидаги Кретинга т. й. станциясидан 12 км масофада жойлашган. Аҳолиси 18 минг киши (2001). Ёзи мўътадил илиқ (июлнинг ўртача т-раси 17° чамасида), қиши юмшоқ (янв. нинг ўртача т-раси — 3°), йилига 640 мм ёғин тушади. Каҳрабога ишлов берувчи корхоналар бор. Санаторий, сув-балчиқ билан даволаш шифохонаси, дам олиш уйлари ва пансионатлар ишлаб турибди. Каҳрабо музейи (19 – а. саройида) фаолият кўрсатади. Паланга 1161 й. дан маълум.