ПАК ИН НО

ПАК ИН НО (адабий тахаллуси — Ноге) (1561.11.8 — Ёнчхон вилояти — 1643.25.1) — корейс шоири. Корейс адабиетидаги каса (достон) ва сижо (уч мисра) каби поэтик жанрларда ижод қилган. Япон босқинчиларига қарши бўлган Имжин озодлик уруши (1592 — 98) қатнашчиси. Ватанпарварлик руҳидаги «Тинчлик хақида сўз» (1598), «Кемадаги ўйлар» (1605), «Ённам ҳақида қўшиқ» (1635) каби достонлар муаллифи. 1605 й. дан қарбий хизматни ташлаб, якка, хилватда яшай бошлаган; бу ҳолат унинг табиат манзаралари тасвирланган энг яхши достонларида («Овлоқ кўча қақида тўртликлар», «Ноге манзили ҳақида қўшиқ», тахм. 1610—11) ўз ифодасини топган. Ханмун (хитой адабий тилининг корейслашган шакли)да яратилган 7 каса, 68 сижо ва б. шеърлар «Ногелик ўқитувчининг асарлар тўплами» (1—3китоблар, 1800 й. да нашр этилган) ни ташкил этади. 1961 й. да Жахрн Тинчлик Кенгаши қарорига мувофиқ шоир таваллудининг 400 йиллиги нишонланган.