ПАГО-ПАГО

ПАГО-ПАГО — Шарқий Самоанинг (Америка Самоаси) маъмурий маркази, Тутуила о. да. Аҳолиси 3 минг кишидан зиёд (1999). Тинч океан соҳилидаги порт. Озиқ-овқат саноати (балиқ консервалаш) корхоналари бор. Четга копра ва балиқ консервалари чиқарилади.