ПАГАН

ПАГАН — мьянмаларнннг биринчи давлати (11—13-а. лар). Пойтахти — Паган ш. Ҳоз. Мьянманинг деярли барча ҳудудларини ўз ҳокимиятига бирлаштирган. Анората томонидан асос солинган. 1057 й. Жан. Бирмадаги мои давлатлари бирлаштирилиши билан П. Жан.-Шарқий Осиёдаги энг йирик давлатлардан бирига айланган. Давлат дини — буддизм. П. да улкан миқёсда ибодатхоналар қурилиши олиб борилган (5 мингга якин ибодатхона ва пагода), бу, айниқса, Чанзита ҳукмронлиги даврида (1084—1112) авжга чиққан. 13-а. га келиб ички низолар туфайли давлат таназзулга учраган. 1283 й. Каунгсин ёнидаги жангда мьянма қўшинлари мўғуллар томонидан тормор этилгач, Паган барҳам топган.