ПАДУЯ

ПАДУЯ — Италиянинг шим. қисмидаги шаҳар. Падуя вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 203,3 минг киши (2001). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни, кема катнайдиган канал орқали Адриатика денгизи билан боғланган. Машинасозликнинг турли соҳалари, кимё, енгил, озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Галилей ишлаган ун-т (1222), ботаника боғи (1545, Европада энг кдц.), музейлар бор. Шаҳар мил. ав. 4-а. дан маълум. Уйғониш даврида Падуяда рассомлик санъати ниҳоятда юксалган. 1866 й. да Италия қироллигига қўшилгунга қадар турли давлатлар таркибида бўлган. 12—15-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар (черков ва саройлар) сақланган. Падуяда ҳар йили халқаро ярмаркалар ўтказилади.