ПА-ДЕ-КАЛЕ

ПА-ДЕ-КАЛЕ, Дувр бўғози — Буюк Британия ороли билан Европанинг материк қисми (Франция қирғоклари) орасидаги бўғоз, Шим. денгиз томонидан Ла-Манш бўғозига кираверишда. Антропоген даврида қуруқликнинг чўкишидан вужудга келган. Энг камбар жойи (Дувр билан Кале ш. лари орасида) 32 км, энг чуқур жойи 64 м. Йирик портлари: Дувр, Кале, Дюнкерк. Дувр — Кале, Дувр—Дюнкерк, Дувр—Булонь ўртасида паром қатнайди.