ЧХОНЖИН

ЧХОНЖИН, Чхончжин КХДРнинг шим. шарқий қисмидаги шаҳар. ХамгёнПукто провинциясининг маъмурий маркази. Аҳрлиси 520 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари) . Транспорт йўллари чорраҳаси. Япон денгизи соҳилидаги музламайдиган порт. Мамлакатнинг йирик қора металлургия маркази. Машинасозлик (кемасозлик, станоксозлик, кончилик жиҳозлари, қ. х. машиналари и. ч.), тўқимачилик (жумладан, сунъий ипак), кимё саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Балиқ овланади.