ЧАВАТИ

ЧАВАТИ — оширилмаган (хамиртурушсиз) хамирдан тайёрланадиган нон тури. Илиқ сувда оддий ошхамир қорилади ва 10—15 мин. ўраб тиндирилади. Сўнгра хамирдан 200 г ли зувалалар узиб, ўқловда юпқа (2 мм) килиб ёйилади (ёймани пичоқ билан энибўйини 25—30 см қилиб кесиш ёки зувалани кичикроқ олиб нон шаклида ёйиш хам мумкин). Ясалган юпқа хамир қизиган тандирга ёпиб пиширилади. Қуртова, ширчой, қайнатма шўрва каби таомлар билан бирга истеъмол қилинади. Парҳезлик хусусиятга эга.