ЧАВЧАВАДЗЕ Илья Григорьевич [1837.27.10(8.11), Кварели 1907.30.8(12.9), Тбилиси] — грузин ёзувчиси ва жамоат арбоби. Петербург университетида (1857—61) таҳсил кўрган. 1861 й. ватанига қайтиб, грузин адабиётидаги инқилобийдемократик йўналишга бошчилик қилган. 1864 й. дан эътиборан адабий фаолиятдан ташқари, давлат ва жамоатчилик муассасаларида ҳам хизмат қилиб, 1861 й. ислоҳоти туфайли дворянлар ва деҳқонлар ўртасидаги муносабатни мувофикдаштириш ишлари билан шуғулланган. Узок, йиллар грузинлар ўртасида саводхонликни тарқатиш жамиятига раис, «Иверия» газ. га мухаррир (1877 — 1902) ва грузин драматурглари жамияти ҳайъатига раҳбар (1879 й. дан) бўлиб ишлаган. 1906 й. да эса Давлат кенгашига аъзо этиб сайланган. Ч. Тбилисидан Сагурамога кетаётганида чор охранкаси жосуслари томонидан улдирилган.
Чавчавадзе ижоди 19-а. нинг 50-й. ларида бошланган. «Рўё» (1859), «Бир неча манзара ёки Қароқчи ҳаётидан бир лавҳа» (1860) достонлари ва «Фақир кишининг ҳикояси» (1859—62), «У ҳам одамми?» (1859 — 63), «Отарнинг беваси» (1880) қиссаларида Чавчавадзе фузин жамиятидага синфийтабақавий зиддиятларни, меҳнаткаш халқ ҳақ-ҳуқуқларининг поймол қилинганини акс эттирган.
Табиат тасвирига бағишланган «Кварели тоғларига» (1857) сингари айрим шеърларни истисно қилганда Чавчавадзенинг поэтик асарларида ҳам ватанпарварлик ғоялари устуворлик килган. Шоирнинг халқ ижоди асарлари сюжети асосида ёзилган «Дарвеш» (1883) достонида инсон жамиятда яшаши ва шу жамиятни такомиллаштириш йўлида меҳнат қилиши лозим, деган фикр олға сурилган. Грузин адабий тилини халққа яқинлаштириш ва грузин адабиётида реалистик тасвир теранлашувида Чавчавадзенинг хизматлари катта. Асарлари кўплаб тилларга таржима қилинган. Шоир Матцминда тоғи (Тбилиси)даги грузин адабиёти ва маданияти арбоблари пантеонига дафн этилган.
Ас: Стихотворения и поэмы, Ленинград, 1979.