ЧУКОВСКИЙ Корней Иванович

ЧУКОВСКИЙ Корней Иванович (тахаллуси; асл исмшарифи Корнейчуков Николай Васильевич) [1882.19(31).3, Петербург — 1969.28.10, Кунцево, Москва вилояти] — рус ёзувчиси, болалар шоири, таржимон ва адабиётшунос. Ижодининг асосий қисмини болаларга бағишланган асарлар ташкил этади. Чуковскийнинг «Ваня ва Тимсоҳ», «Тозалабюв» («Мойдодир»), «Суваракбой» (1923), «Пашшасерхархаша» (1924), «Бармалей» (1925), «Войжонимнинг саргузаштлари» (1929) ва б. шеърий эртаклари машҳур. Мазкур асарлар асосида кўплаб эртакспектакллар, мультфильмлар яратилган. Чуковский узоқ йиллар давомида ёқимтой болалар тилини кузатиб, «Иккидан бешгача» китобини езди (1928—70). У таржимашунослик, адабиётшунослик соҳасидаги асарлари билан ҳам танилган. 2-жаҳон уруши йилларида Тошкентда яшаган. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ас: Собрание сочинений, т. 1—6, М., 1965 — 69; Мойдодир, Т., 1954.

Ли.: Петрове кий М. С., КнигаоКорнее Чуковском, М., 1966; Воспоминания о Корнее Чуковском, 2изд., М., 1983.