ЧУҲРА

ЧУҲРА — Темурийлар, Шайбонийлар даврида ҳукмдор саройида хизмат қилувчи хос махрам. Чуҳра лардан сарой қўриқчилари, яъни ҳукмдорнинг шахсий гвардияси ташкил қилинган. Чуҳра ликка аслзода, зодагон ва юқори табақа фарзандлари жалб этилган. Бобурнинт таъкидлашича, Абу Сайд Мирзо саройида 100 та Чуҳра хизмат килган, уларнинг 50 таси Хуросон Ч. тобини, қолган 50 таси эса Самарканд Ч. тобини деб юритилган. Чуҳралар, табиийки, ҳукмдор ҳокимиятини асраш, унга содиқ қолиш руҳида тарбияланган. Асосан, ҳукмдор қароргоҳини қўриқлаш учун хизматга жалб этилган. Чуҳра зарур вазиятларда ҳарбий ҳаракатларда ҳам қатнашган. Чуҳралар хизмат чоғида бевосита чуҳра оқоси ҳамда чуҳрабошига бўйсунган.