ЧОЙБАЛСАН

ЧОЙБАЛСАН (1921 й. гача СанБайсе, 1941 й. гача Баянтуман) — Монголиядаги шаҳар, Керулен дарёси бўйида. Шаркий аймокнинг маъмурий маркази. Аҳолиси 38,5 минг киши (1999). Автомобиль йўллари чорраҳаси, т. й. орқали Транссибирь темир йўли билан боғланган. Мамлакатнинг саноат марказларидан. Озиқ-овқат (жумладан, гўшт кти), жун ювиш, металлсозлик корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чикарилади. Автомобиль таъмирлаш зди, иссикдик электр стяси бор. Шаҳар яқинидан тошкўмир, флюорит қазиб олинади. Монголия сиёсий ва давлат арбоби Х. Чойбалсан (1895—1952) номи билан аталган.