ЧОРЁРЛАР

ЧОРЁРЛАР (форс—тўрт дўст) — Муҳаммад (сав) вафотидан кейин араб халифалигида ҳокимият тепасида турган дастлабки 4 халифа (Абу Бакр, Умар, Усмон, Али). Уларни Чорёрлар деб аташ Эрон, Афғонистон ва Ўрта Осиёдаги оддий диндорлар орасида раем бўлган. Чорёрлар араб тилидаги диний манбаларда «хулафо аррошидин» («тўғри йўлдан борган халифалар») номи билан тилга олинади. Чорёрлар халифаликни бошқариш ва кенгайтириш, қўшни ерларни фатҳ этиб ислом байроғи остида бирлаштиришга раҳнамолик қилган хукмдорлардир. Исломда Чорёрлар «пайғамбар ноиблари» ҳисобланадилар. Ислом анъанасида Чорёрлар ҳукмронлик даври исломнинг олтин асри деб юритилади. Бу давр 30 и. давом этган.