ЧОРВОҚ СОЙЛИГИ

ЧОРВОҚ СОЙЛИГИ — Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сойлик (Бурчмулла сойлиги деб қам аталади). Ғарбий Тяньшан тоғлари орасида, Тошкент ш. дан 70—80 км шим. шаркда жойлашган. Неотектоник харакатлар натижасида палеозой даврида Писком ва Чатқол дарёларининг қуйи оқимқда вужудга келган синклиналь. Ҳамма томонидан ер ёриклари оркали уни ўраб олган тизмалардан ажралган. Сойлик палеозой, неоген ва тўртламчи давр ётқизиқлари билан тўлган. Сойликнинг уз. 20 км дан зиёд, эни 7—9 км. Шим. дан Угом тизмаси, Писком водийси, шаркдан Кўксув тизмасининг Отяйлов ва Қўнғирбуқа тоғлари, Кўксув водийси, жан. дан Чатқол тизмасининг Катта Чимён, Обиқашқа тоғлари, жан. шарқда Чатқол водийси билан ўралган. Ён бағирларида янги тектоник ҳаракатлар ва дарёлар фаолияти натижасида ҳосил бўлган ва нисбий баландлиги турлича дарё террасалари бор. Рельефи сурилмалар, карстсуффозион жараёнлари натижасида шаклланган. Сойликка Писком, Кўксув, Чатқол, Наволисой, Сижжаксой, Оқсорсой, Афғонсой, Мозорсой, Бешқайрағочсой каби дарёсойлар оқиб келади. Чорвоқ сойлигининг ғарб томони очиқ бўлиб, Угом ва Чатқол тоғлари табиий дарвоза ҳосил қилган. Шу ерда Чорвоқ сув омбори барпо этилган. Сув омборидан Чирчиқ дарёси бошланади.

Мурод Маматқулов.