ЧОРТОҚ МИНЕРАЛ СУВИ

ЧОРТОҚ МИНЕРАЛ СУВИ — шифобахш, ҳидсиз ва рангсиз сув. Кимёвий таркиби бўйича сульфатхлориднатрийли, сувнинг минераллашганлиги рН=7,2 билан 2,6 г/л ва таркибида 14 мг/л кремний кислотаси мавжуд. Сувнинг траси 30°. Чортоқ ш. дан 7 км шим. шаркда Чортоқсой соҳилида «Чортоқ» санаторийси жойлашган. Бу ерда 1953 й. неоген ётқизиқдаридан ташкил топган Чортоқ структурасида чуқур бурғи қудуқлари (ЗОЮ м гача) ёрдамида минерал сув топилган. Бактрия серияси конгломератларида 150 — 500 м оралиқда 4 та сув ўтказувчи горизонт очилган, чуқ. 507 м ли бурғи қудуғи 1958 й. Фарғона гидрогеология экспедицияси томонидан қазилиб, 1959 й. да фойдаланишга топширилган. Бурғи қудуғининг дебити (сарфи) 2 атм босимда 7 л/сек атрофида. Овқат ҳазм қилиш органлари касалликларини даволашда ичиш учун фойдали. Массагет серияси ётқизиқларидан топилган Чортоқ минерал суви эса, юқори минераллашган (60 г/л гача), гипертермалли (траси 72° гача), хлориднатрийкальцийли, кам радиоактивли, таркибида юқори даражада йод (19—48 мг/л) ва бром (25 мг/л) бўлган газ чикарувчи азотли сув. Кимёвий элементлар мажмуасининг уйгунлигига кўра, бу сув бальнеологик нуқтаи назаридан катта амалий аҳамиятга эга. 1250—1550 м чуқурликдаги массагет серияси ётқизиқларида очилган, фаввора бўлиб чикувчи сувлар базасида «Чортоқ» санаторийси фаолият кўрсатмоқда. Бу сув таянчҳаракат органлари, полиартрит, меъдаичак, гинекологик, спондилёз, юрак, тери ва б. касалликларни даволашда фойдаланилмоқда. Чортоқнинг йодланган минерал суви нафақат бальнеологик нуқтаи назаридан, балки саноат учун зарур бўлган йод ажратиб олиш объекти сифатида ҳам аҳамиятга эга.