ЧОРГОҲ

ЧОРГОҲ (форс—тўрт ва жой, ўрин) — 1) Ўн икки мақом тизимидаги 24 шўъбалардан бирининг номи. Товушқатори 2 бутун (204 ва 180 цент) ва ярим тон (114 цент) оралиғида жойлашган пардалар тузилмасига асосланган. Ўтмишда бастакорлар Чоргоҳнинг пардалари негизида турли шакл ва жанрларда асарлар яратишган. Чоргоҳ маком йўллари ҳоз. кунга кадар хилмахил ижод ва ижро услублари оркали бизгача етиб келди. Муайян мақом ёки шўъба товушқаторининг тўртинчи пардаси ҳам Чоргоҳ дейилади. Мусиқа ижодкорлари томонидан хар хил мақом ва шўъбаларга таянган ҳолда Чоргоҳ номида куй ва ашулалар битилгани маълум. Маc, «Чоргоҳи Ажам» (Ажам шўъбасининг Чоргоҳи) каби. Бу асар Ўрта аерларда 24 мураккаботнинг бири саналган;

2) Шашмақом ҳамда Хоразм мақомлари мажмуасидаги Дугоҳ макрмида таркибий чолғу куй ва ашула йўллари: «Мухаммаси Чоргоҳ», «Талқини Чоргоҳ», «Насри Чоргоҳ», «Уфари Чоргоҳ», «Савти Чоргоҳ», «Талқинчаи Савти Чоргоҳ», «Қашқарчаи Савти Чоргоҳ», «Соқийномаи Савти Чоргоҳ», «Уфари Савти Чоргоҳ». Улар парда тузилишининг дастлабки тўрт поғонаси Ўн икки маком Чоргоҳ шўъбасига мое келади. Чоргоҳ мақом йўллари ёрқин ва ёқимли янграйди, тингловчида хуш кайфият уйғотади. Чоргоҳ шўъбаларининг ўзгача услубий йўллари ҳам яратилган. Чунончи, Тошкент, Фарғонада машҳур Чоргоҳ ашула йўллари, «Ёввойи Ч.», сурнай куйлари, Содирхон Ҳофиз (Бобошарифов) яратган «Чоргоҳи Муножот» шулар жумласидан. Мазкур воҳаларда машҳур Ч. йўллари 5 қисмли йирик шаклдаги ашула туркумидан иборат. «Чоргоҳ1» сарахбор, «Ч.2» тарона, «Ч. З» савт, «Ч.4» қашқарча, «Ч.5» ва Ч.6» уфар дойра усуллари асосида ишланган;

3) Эрон дастгоҳлари, озарбайжон муғомлари ва уйғур муқомларидан бирининг номи. Мазкур Ч. ларнинг парда тузилиши бирбирига яқин бўлсада, куйоҳанглари, усул ва услублари уз миллий ва маҳаллий мусиқасига хосдир.