ЧОЛА

ЧОЛА — қадимда ва ўрта асрларда Жан. Ҳиндистондаги давлат ва ҳукмрон сулола. Ч. давлатининг тарихий маркази (Чоламандала) Танжавур рнида жойлашган. Давлат тили — тамиль тили бўлган. 10-а. охири — 11-а. бошларида Чола кучайган, унга Тамилнаднинг бошқа рнлари (Пандьямандала, Тондаймандала, Конгумандала), Керала, Карнатака, Андхранинг бир қисми, Шри Ланка о. тобе бўлган. Бу даврда Тамилнаднинг иқтисодий ва маданий юксалиши кузатилган. 13—18а. ларда Чола хонадонига мансуб шахслар Жан. Ҳиндистондаги бир қатор майда князликларни бошқаришган.