ЧОЧ РАҚСИ

ЧОЧ РАҚСИ — мил. 1минг йиллик ўрталарида Хитойда шуҳрат қозонган рақс тури. Чжечжи (Чоч — Тошкент) номи билан аталган. Чоч рақсини, асосан, қизжувонлар ижро этган. Рақсга аввал бир киши тушган, яъни якка ўйин ҳисобланган. Мил. 5—6-а. ларда эса, 5 киши, кейинги асрларда эса 24 киши ўйнаган. Чоч рақси давра қилиб, айланиб ўйналган, у миллий мусиқа, мақом ва хонанда ашуласи билан ҳам қўшиб юборилган. Раққрсалардан бири давранинг марказида ўйнаб, ўйинни бошқариб борган. У хуасин («гулнинг маркази») деб аталган. Раққосалар қимматбаҳо матолардан тикилган, дур ва жавоҳирлар, чйройли кашта нусхалар билан безалган либосларда чиқишган. Чоч рақси хитойликларни ўзига мафтун этган. Ўша даврларда ёзилган мусиқа рисолаларида бу ўйинга жуда юқори баҳо берилган. Маc, Чянь Янь ўзининг «Мусиқа китоби» асарида «Хитойликлар чжечжи рақсини ижро этишда хуслар (хорижийлар) билан тенглаша олмайдилар», деб ёзган. Хитой шоирлари Чоч рақсининг мафтуни бўлиб, унга бағишлаб 29 та шеър ва қасидалар ёзганлар. Ад,: Шониёзов К., Қанғ давлати ва қанғлилар, Т., 1990. Муҳам маджонов А., Қадимги Тошкент, Т., 2002.