ЧЖОУ

ЧЖОУ — Қад. Хитой тарихида хитой сулоласи ва даври номи [мил. ав. 1027 — 256(ёхуд 249)]; Ғарбий Чжоу (мил. ав. 1027771) ва Шарқий Чжоу [770-256(ёхуд 249)]. Сулолага Чжоу кабиласи сардори У Ван томонидан асос солинган. У Ван 1027 й. Инь давлатини тормор қилиб Шим. Хитойдаги барча қабилалар ва ҳудудларни бирлаштирган. Мамлакатни бошқариш учун қариндошўруғларга, ван (подшоҳ) нинг сафдошлари ва иттифоқчиларига (уделмулклар) ажратиб бериш усулидан фойдаланилган. Чжоу зодагонлари ҳарбий дружиначиларга таяниб иш кўрган, улар орасида бегона қабила, т. . . иллари кўп бўлган. Шунинг учун Чжоу ҳукмронлиги нафақат ижтимоий балки қабилавий зулмни ҳам кучайишига олиб келган. Уделларнинг марказий ҳукумат билан кураши ва уделлар уртасидаги ўзаро низолар уларнинг айримларини йўқ бўлишига ва янги подшоликлар — мустақил ёки ярим мустақил давлатларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Мил. ав. 8-а. дан, Чуньцю давридан эътиборан Чжоу ванлари ҳокимияти заифлашган, мил. ав. 7 — 6-а. ларда мамлакатда амадда энг қудратли подшоликлар — «гегемонлар» ҳукм сура бошлаган. Чжаньго даврида (мил. ав. 5—3-а. лар) мамлакатда ҳукмронлик қилиш учун курашаётган еттита кучли подшолик ажралиб чиққан. Чжоу сулоласи ҳокимияти заифлашиб, у фақат Чжоу ларнинг уруғларига тегишли мулкларга тарқалган, холос. Уларни ҳам Цинь подшолиги мил. ав. 256—249 й. ларда босиб олган.

Чжоу даврида мил. ав. 6-а. дан бошлаб темир тарқала бошлаган, бу и. ч. кучларини кескин ошишига, ер ҳайдашни яхшиланишига олиб келган. Чжоу даври бир қанча фалсафа мактаблари (конфуцийлик, даосизм, фацзя ва б.) вужудга келиши, адабиёт, тасвирий ва мусиқа санъатининг тараққий этиши билан ажралиб туради.

Ад.: История Китая с древнейших времён до наших дней, М., 1974.