ЧЖАНЦЗЯКОУ

ЧЖАНЦЗЯКОУ, Калган Хитой нинг шим. қисмидаги шаҳар. Янхэ дарёси водийсида, Хэбэй провинциясида жойлашган. Аҳолиси 530 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари) . Пекиндан шим. га бориладиган қад. Кяхта савдо йўли устида. Темир рудаси ва тошкўмир қазиб олинадиган ва қўйчилик рни маркази. Саноат ва транспорт жиҳозлари ишлаб чикариладиган йирик корхоналар, металлургия кти, озиқ-овқат саноати корхоналари бор.