ЧИЗМА ГЕОМЕТРИЯ — геометриянинг фазовий фигураларни текисликда тасвирлаш ва улар ёрдамида фазовий масалаларни ечиш усулларини ўрганадиган бўлими. Чизма геометрия инсониятнинг амалий фаолиятида астасекин вужудга келган; у иншоотлар ва машиналарни лойихалашда, тасвирий санъат ва б. соҳаларда қўлланган. Урта Осиё меъморлари хам гумбазли бинолар, кўприкларни лойиҳалашда геометрик шакллардан фойдаланишган. Ҳозир хам хар хил геометрик шаклли бино ва иншоотларни қуришда Чизма геометрия усуллари кенг қўлланилади.
Фазовий фигураларни текисликда тасвирлашнинг 2 усули бор: марказий проекциялаш ва параллел проекциялаш. Маc, нарсаларнинг фотосуратлари ва ёруғлик нурларидан жисмларнинг текисликда ҳосил бўлган соялари марказий проекциялашдир. Марказий проекциялаш усули билан ясалган тасвир перспектива деб аталади. Перспективадаги тасвирда фигуранинг қақиқий шакли ва ўлчамларини аниқлаб бўлмайди (1расм). Параллел проекци я л ашда марказий проекциялашдаги проекция маркази 5 чексиз узокда деб фараз қилинади. Параллел проекциялашда проекцияловчи тўғри чизиқларнинг аниқ йўналиши берилиши керак. Қуёш ёки Ой нуридан жисмлар соясининг пайдо бўлиши параллел проекциялашга мисол бўлади.
Фигураларни ўзаро перпендикуляр икки текисликка тўғри бурчакли проекциялаш ортогонал проекциялаш деб аталади. Баъзан, чизмани мукаммаллаштириш мақсадида горизонтал ва фронтал текисликларнинг иккаласига ҳам перпендикуляр бўлган текислик (профиль текислиги) дан фойдаланилади. Ортогонал проекциялар воситасида чизмалар осон ясалади, ортогонал проекцияда (изометрияда) тасвирланган нарса ўлчамлари (бўйи, эни, баландлиги)ни бевосита аниклаш мумкин (2расм). Лекин бундай чизма буюм тўғрисида яққол тасаввур бермайди. Ундан, айниқса, мураккаб фигураларнинг фазовий шаклларини кўз олдига келтириш қийин. Шунинг учун нарсанинг ортогонал проекциялаш асосида ясалган тасвири унинг аксонометрик проекцияси билан Муҳандислик қурилиш ишларида кўпинча сонлар билан белгиланган проекциялар деб аталувчи усулдан фойдаланилади. Бунда нуқталар проекциялар текислигига ортогонал проекцияланиб, проекция ёнига нуқтанинг текисликдаги вазиятини ифодаловчи сонлар — баландликлар кўйилади. Бу чизма аёний бўлиши учун бир хил баландликдаги нуқталар орқали баландликлар чизити ўтказилади. Агар ер сиртини (рельефини) чизмада тасвирлаш лозим бўлса, горизонтал проекциялаш текислигидан фойдаланилади. Бунда сатҳчизиклари горизонталлар деб аталади. Горизонталларнинг шакли ва жойлашишига қараб ер сиртининг тасвирланаётган қисми тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Горизонталлар тизими ёрдамида сиртни бундай тасвирлаш усули топографик усул деб аталади (3расм). Чизма геометрия усуллари меъморлик, тасвирий санъат, техника ва б. соҳаларда кенг қўлланади.