ЧИХАЧЁВ ТИЗМАСИ

ЧИХАЧЁВ ТИЗМАСИ — Олтойнинг жан. шаркидаги тоғ тизмаси. РФ Олтой улкаси, Тива Республикаси худудида, РФ билан МХР чегараси бўйлаб чўзилган. Уз. 100 км, энг баланд жойи 4029 м. Асосан, қумтош, сланец, оҳактош, кристалли сланец ва кварцитлар дан тузилган. Кичик музликлар мавжуд. Ён бағирлари, асосан, шувоқли дашт ўсимликлари билан қопланган. Сувайирғич қисмида тошли тундра мавжуд. Тизма рус географи ва геологи П. А. Чихачёв номи билан аталган.