ЧИВИНЛАР

ЧИВИНЛАР, узун мўйловли икки қанотлилар (Nematocera) — икки қанотли ҳашаротлар кенжа туркуми. 20 мингдан ортиқ тури, 35 оиласи бор. Ер юзида жуда кенг тарқалган. Кўпчилик Чивинларнинг танаси ва оёқлари ингичка, жуда узун. Асосан, личинкалик даврида озикданади. Личинкасининг оғиз аппарати кемирувчи типда. Чивинлар сувда, нам тупрокда, ўсимликлар тўқимасида ва чириндилар орасида яшайди. Вояга етган Чивинлар ҳавода ҳаёт кечиради, камданкам тури (маc, япон денгиз чивини)нинг барча ривожланиш фазаси сувда ўтади. Чивинларга ғурра ясарлар, замбуруғ чивинлари, узуноёқ Чивинлар, жарангдор Чивинлар, қон сўрар Чивинлар, заҳкашлар, искаптопарлар, букри пашшалар ва б. оилалар киради. Чивинлар ўсимлик тўқимаси, одам ва ҳайвон қони билан (бунда юқумли касалликларни тарқатади) озикланиб зарар келтиради. Кон сўрадиган Чивинлар турли юқумли касалликларни (маc, безгак, лейшманиоз) нк тарқатади. Чивинлар ҳашаротхўр ҳайвонлар (қушлар, кўршапалаклар)нинг, уларнинг сувдаги личинкаси эса сув ҳайвонлари, айниқса, ёш балиқларнинг асосий Оддий чивин озиғи сифатида катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон фаунасида ҳақиқий Чивинлар (25 га якин тур), букри чивинлар (51 тур), заҳкашлар (60 тур), искабтопарлар (17 тур) кенг тарқалган.