ЧИТТАКЛАР

ЧИТТАКЛАР (Paridae) — чумчуқсимонлар оиласи. 65 турни бирлаштирган 10 уруғи бор. Танасининг уз. 10—20 см, оғирлиги 7—25 г. Конуссимон тумшуғи қисқа, бурун тешиклари атрофи килсимон пар билан ўралган. Оёқлари бақувват, тирноғи ичига қайрилган. Нари ва модасининг ранги ухшаш; боши ва томоғи кора, кукраги кора йўлли сариқ, танасининг усти, корни ва ёни сарғишкўкимтир. Читтаклар дарахт коваклари ва шохшаббаларига уя қуради. Йилда бир (жан. минтақаларда икки) марта 3—16 та тухум қўяди. Тухумини модаси 12—13 кун босади. Жужаларини нари билан модаси биргаликда боқади. Читтаклар фақат ҳашаротлар билан озиқланади; ўрмон, парк, боғ зараркунандаларини қириб фонда келтиради. Евросиё, Африка, Шим. Америкада тарқалган. Ўзбекистонда оқ читтак, сариқ томоқ читтак, катта читтак, ваҳимақуш (уясини дарахт новдаларига осилтириб қуради) каби турлари яшайди.