ЧИТА ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1937 й. 26 сент. да ташкил килинган. Байкалортида жойлашган. Чита вилояти Ага Буряпглари мухгпор округини ўз ичига олади. Майд. 431,5 минг км2. Аҳолиси 1156,2 минг киши (2002), асосан, рус, бурятлар, шунингдек, украин, татар ва б. миллат вакиллари хам яшайди. Шаҳар аҳолиси 64%. 31 маъмурий туман, 10 шаҳар, 45 шаҳарча бор. Маъмурий маркази — Чита ш. Бошқа йирик шахарлари: Краснокаменск, Борзя.
Рельефида ўртача баландликдаги тоғлар (бал. 3072 м) ва уларни бўлиб турган сойлик кўп. Шим. да тоғлар 3072 м. гача кўтарилган (Кодар тизмаси). Жан. да кенг Ононбўйи текислиги бор. Фойдали қазилмалари: қалай, олтин, полиметаллар, мис, молибден, вольфрам, темир рудалари, тошкўмир ва қўнғир кумир, магнезит ва б. конлар мавжуд. Иқлими кескин континентал. Қиши қуёшли, қуруқ ва совуқ. Янв. нинг ўртача траси —26°, —33°. Ёзи илиқ, қисқа. Июлнинг ўртача траси 17—21°. Йилига 240—400 мм ёғин тушади. Вегетация даври 120—160 кун. Музлоқ ер кўп. Асосий дарёлари: Шилка ва Аргунь (Амур ирмоқлари), Хилок ва Чикой (Селенга ирмоқлари), Олёкма ва Витим (Лена ирмоқдари). Йирик кўллари: Катта Леприндо, Леприндокан, Ничатка, Чита кўллари гуруҳи, Кенон, ЗунТорей, БарунТорей. Минерал сувлар бор. Чита вилояти ўрта тайга ва дашт зонасида жойлашган. Тупроклари, асосан, тоғтайга, подзол; даштларда қоратупроқ ва каштан тупроқ; тоғлараро сойликларда ўтлоқ музлоқ ва ўтлоққоратупроқ. Ҳудудининг 50%дан зиёдини тоғтайга ўрмонлари (даурия тилоғочи, қарағай, кедр, қайин) эгаллайди. Жан. да ва сойликларда турли хил ўтли даштлар бор. Ўрмонларда соболь, колонок, тийин, қўнғир айиқ, силовсин, шим. буғуси, изюбр ва б., ўрмонли дашт ва дашт рнларда бўрсиқ, бўри, оласичқон, қуён, юмронқозиқ ва б. яшайди. Қушлардан каркур, каклик, турна ва б. мавжуд. Дарёларда балиқнинг ноёб турлари (омуль, осетр, таймень, сиг ва б.) бор. Вилоят ҳудудида Даурия ва Сохонда қўриқхоналари жойлашган.
Саноатининг асосий тармоқлари: кончилик (олтин, молибден, калай, қўрғошинрух, полиметалл, кумир қазиб олиш), қора металлургия, машинасозлик (ёғочсозлик станоклари, кемасозлик здлари). Ўрмон ва ёғочсозлик, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари, иссиклик электр стяси ишлаб турибди. Асосий саноат марказлари: Чита, ПетровскЗабайкальский, Краснокаменск, Балей, Борзя.
Қ. х. нинг асосий тармоқлари — чорвачилик (майин жунли ва ярим майин жунли қўйчилик, қорамолчилик), шим. да буғучилик ва мўйначилик. Донли экинлар (буғдой, сули, арпа), картошка, сабзавот ва б. экилади. Т. й. лар (Транссибирь т. й. магистрали), автомобиль транспорта ривожланган. Читала халқаро аэропорт бор. Шилка дарёсида кема қатнайди. Бир нечта ўрта махсус билим юрти, 3 олий ўқув юрти, и. т. институтлари, 4 музей, 2 театр фаолият кўрсатади. 30 дан зиёд курорт ва дам олиш муассасалари ишлаб турибди.