ЧИННИ ТАРВУЗ

ЧИННИ ТАРВУЗ — ўрта эртапи шар маҳаллий тарвуз нави. Палаги, ён шохлари ўртача, барглари сийракроқ, конуссимон, бироз майин тукли. Мева шакли шарсимон, туей оч яшил, ўртача катталикда. Пўсти қаттиқ. Мева юзаси силлиқ, юзаси бўйлаб тўқ яшил Чинни тарвуз. рангли тасмачалар бирбирига уланиб уячалар шаклини беради. Этининг ранги оч қизил, серсув, ширали, толали. Таркибида 6,5% қуруқ модда ва 6,5% қанд бор. Ҳосили 70—75 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 320—340 ц/га.

1956 й. дан давлат реестрига киритилган. Узбекистоннинг (Самарканд вилоятидан бошқа) барча вилоятларида экилади.