ЧИНИҚТИРИШ

ЧИНИҚТИРИШ — 1) техникада — янги ишлаб чиқарилган машиналар (автомобиль, трактор, трамвай, троллейбус, самолёт, т. й. состави, станоклар ва б.)ни дастлаб муайян маромда (режимда) ишлатиб, астасекин равон ишлайдиган ҳолга келтириш. Маc, автомобилни меъёрий (паспортда кўрсатилган) тезликда ҳайдай бошлашдан олдин муайян пастроқ тезликда ҳайдаб юриш керак бўлади. Шунда унинг бирбирига ишқаланиб мослашувчи деталлари (маc, двигателининг цилиндри билан поршени) муддатидан олдин ейилиб кетмайди, равон ишлайдиган бўлади. Самолёт ва вертолётни синовчи учувчилар чиниқтиради. Т. й. состави ҳам олдинига йўловчиларсиз ҳайдаб синаб кўрилади;

2) тиббиётда — организмнинг ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига чидамлилигини ошириш, шартли рефлекс омилларини кучайтириш учун бажариладиган муолажалар мажмуи (қ. Организмни чиниқтириш).