ЧИНҒИЛ, жангал (Halimodendron halodendron (Pall.) Vass.) — дуккақцошларга мансуб бута тури. Бўйи 2 м га боради, тиканли. Барглари жуфт патсимон, гули пушти. Табиий ҳолда тўқайларда, ариқ ва жар ёқаларида ўсади. Апр. —авг. да гуллаб, июнь—сент. да меваси пишади. Чўл ва адирларда ҳар қандай тупроқларда, ҳатто шўр тупроқларда ҳам ўсади. Уруғидан ва илдиз бачкиларидан кўпаяди. Қумларни мустаҳкамлаш, шўр ерларни кўкаламзорлаштиришда Гуллаган чинғил қўлланилади. ва уруғи.