ЧИНДОВУЛ

ЧИНДОВУЛ — ўзбек ва тожик халқларида дубулға шаклидаги, бир томонидан тери билан қопланган урма чолғу. Ҳарбий юришлар ва турли маросимларда қўлланилган. Чиндовул отлиқ аскар эгарига бойланган, таёқ ёки қамчи дастаси билан чалинган.