ЧИҒАТОЙ ОҚТЕПАСИ

ЧИҒАТОЙ ОҚТЕПАСИ — археологик ёдгорлик, истеҳкомли қишлоқ харобаси (5—8-а. лар, 10 — 11-а. лар). Тошкентнинг шим. ғарбида, Кайковус канали бўйида жойлашган. 1927 й. Н. Г. Маллицкий ва 1940 й. М. Э. Воронец қайд этган. 1968 й. Тошкентп археология экспедицияси текширган. Тик ён бағирли тепалик шаклида сақланган арк харобасининг диаметри 30 м, бал. 6—8 м бўлиб, атрофида мустаҳкам мудофаа девори билан ўралмаган қишлоқ жойлашган. Чиғатой Оқтепаси ҳудуди ҳоз. тепалик шаклида сақланиб қолган.