ЧИҒАТОЙ Тоҳир (Тоҳир Шокурзода) (1902, Тошкент — 1984.27.6, Туркиянинг Бурса ш.) — файласуф. Тошкентдаги эски мактабда, кейин янги усул ва рус тузем мактабларида билим олди. Сўнг Уфадаги «мадрасаи олия»да, Боку (1915—17)да таҳсил кўрди. 1922 й. Германияга бориб, Хайделберг университетида фалсафа, социология ва иқтисодиёт фанлари билан шуғулланди. Шу университетнинг фалсафа фтида «Туркистон иктисодиёти» мавзусида дрлик диссертациясини ҳимоя қилди (1931). Чиғатой 192939 й. ларда Берлинда чиқадиган «Ёш Туркистон» жур. масъул котиби ва ходими. 1939 й. дан умрининг охиригача Туркияда яшади. Анқара университети доценти ва проф. (1953—62), ижтимоий фанлар бўлими мудири (1971 й. гача). Чиғатойнинг «Қизил империализм» (Истанбул, 1958—62), «Туркистонда туркийлик ва халқчилик» (Истанбул, 1951, 1954, 1967, 1969), «Туркистонда миллий озодлик ҳаракатидан лавҳалар» (1959) каби китоблари нашр этилган.
Шерали Турдиев.